Uncategorized

Ҳафта охирларида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши маълум қилинди

Жума кунидан, Ўзбекистонга шимоли-ғарбдан совуқроқ ҳаво массалари кириб келиши туфайли, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундуз куни максимал +31 +36 даражага пасаяди.

Одатда, бу турдаги совуқ ҳаво массалари шамоллар билан кириб келиши инобатга олинса, 13-15 август кунлари республиканинг айрим ҳудудларида бироз кучли шамоллар эсади.

Айтмоқчи, кеча Туркманистоннинг айрим ҳудудларида 8 август куни учун мутлақ рекорд иссиқлар кузатилди. Айрим кузатув станцияларида термометр устунчалари селций бўйича +45,3 даража иссиқни кўрсатди.

9-11 август кунлари республиканинг воҳа ва жануб ҳудудлари маркази айнан Туркманистонда жойлашган иссиқ ҳаво оқими чети таъсирида бўлади. Шунинг учун, бу кунлари юқоридаги ҳудудларда ҳаво ҳарорати максимумлари +41 даражага юқорилайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan