Uncategorized

Денов туманида мудофаа ишлар бўлими учун барча қулайликларга эга янги бино топширилди

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳар бир жабҳада кўзга яққол ташланмоқда. Хусусан, жойларда жадал олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш ва саноат тармоқларида қўлга киритилаётган ютуқлар нафақат турмуш тарзимизни ўзгартираяпти, балки, ахоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Сурхондарё вилоятининг Денов туманида  бу борада манзилли ишлар амалга оширилаяпти. Президентимизнинг 2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида кўп қаватли кўркам тураржой бинолари, аҳолига тезкор ва намунали хизмат кўрсатувчи объектлар ҳамда ижтимоий-маъмурий бинолар бунёд этилмоқда.

Денов тумани Сурхондарё вилоятининг замонавий ва кўркам туманларидан бирига айланиб бормоқда. Қарийб 400 мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган худудда бунёдкорлик ишлари, аввало, келажак авлод манфаатларини кўзлаб бўй кўрсатмоқда. Таъкидлаш ўринлики, шаҳарда аҳоли учун ҳар томонлама қулай, замонавий турар жойлар барпо этишга ҳам аҳамият берилаяпти. Ўтган йиллар мобайнида худудда бир нечта қўп қаватли хонадонлар қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса, ижтимоий ва маъмурий соҳа обеъктлари хам босқичма босқич фойдаланишга топширилмоқда.  Худудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ҳамоҳанг тарзда барпо этилган мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси эндиликда ёшларни ҳарбий хизматга сифатли тайёрлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш маскани сифатида хизмат қилади.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида Денов тумани ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар мана шундай кўркам ва барча шароитларга эга бино  Денов халқи учун хизмат қилиб, ўсмирларини ўз йигитлик бурчини ўташига ва келажакда ватанпарвар инсонларни тайёрлаш учун хизмат қилишини таъкидлашди.

“Армия остонаси”   дея эътироф  этиладиган  мудофаа ишлари бўлими биноси  замонавий лойиҳа асосида барпо этилган бўлиб, чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш  ва кўрикдан ўтказиш  учун барча шароитлар яратилган, туман мудофаа бўлимининг эски биноси бундан қарийиб 40 йил илгари қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, шу давр мобайнида бир неча маротоба таъмирланган бўлсада етарлича шароитларга эга эмас эди.  Бугун соҳага қаратилаётган эътибор сабаб, бинода ишчи ходимлар учун барча зарур имкониятлар яратилди дейди Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Илхом Қамбаров. 

Тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган юртдагина ўзгаришлар рўй беради, тараққиёт сари интилиш бўлаверади. Мазкур ўзгаришлар элнинг омонлиги, осмонимиз мусаффолигига ёрқин исботдир. Қолаверса, бундай изчил ислоҳотлар сизу бизнинг, фарзандларимизнинг келажаги учун хизмат қилади.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan