Uncategorized

Швецияда Қуръон ёқилиши сабабли тартибсизликлар бошланди

Швециянинг Мальма шаҳрида фаоллар Қуръонни ёқиб юборгани сабабли тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда Швециянинг SVT телеканали хабар бермоқда.

Тартибсизликлар 28 август куни кечқурун бошланган. Тартибсизлик иштирокчилари питардалар портлатишди, автоуловларнинг шиналари ва ахлатларини ёқиб юборишди ва полицияга қарата тошлар отишди.

Телеканал маълумотларига кўра, 20 га яқин киши ҳибсга олинган Бундан ташқари, бир неча полициячи енгил жароҳат олган. Аҳоли орасида қурбонлар ҳақида ҳали маълумот олинмаган.

Маълумки, Даниянинг ўнг қанот экстремистик партияси «Қаттиқ Курс» аъзолари шаҳарда Исломга қарши акция ўтказиб, Қуръон ёққанлар. Бу жараён видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan