Uncategorized

Деҳли – Тошкент йўналишида янги авиарейс қўйилди

“IndiGo Airlines” Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизмати хабар қилмоқда.



22 сентябрь куни Ҳиндистоннинг “IndiGo” авиакомпанияси Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди.


Тошкент вақти билан соат 23:09 да бортида 167 йўловчиси билан самолёт пойтахт аеропортига келиб қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Деҳлига учаётган йўловчилар учун тантанали рўйхатдан ўтказиш маросими бўлиб ўтди.


Ҳиндистон авиакомпаниясининг мунтазам парвозлари қулай А-320 самолётларида ҳафтасига тўрт марта – душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.


IndiGo — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan