Ноқулай об-ҳаво туфайли Самарқанддан Санкт-Петербургга учаётган самолёт Москвага шошилинч қўнди.
Қайд этилишича, бортида 179 нафар йўловчиси бўлган самолёт “Домодедоводаги” муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлган.
“Белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (бўрон) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Самарқанд-Санкт-Петербург йўналиши бўйича HY639 рейси Москвага йўналтирилди”, дея хабар бермоқда авиакомпания Матбуот хизмати.
Airbus A321 самолёти Тошкент вақти билан соат 12:50 да Москва аэропортига қўнган.
Эслатиб ўтамиз, Бангкокдан Москвага учаётган самолёт бортдаги жанжал ва ҳомиладор аёлнинг саломатлиги ёмонлашгани туфайли Самарқандга шошилинч қўнгани маълум қилинган эди