Uncategorized

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Полковник Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Абдуллаев Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan