Uncategorized

Генерал-майор Азизбек Икромов янги лавозимга тайинланди.

Генерал-майор Азизбек Икромов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Икромов ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Азизбек Икромов 2017 йилдан мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган, 2019 йил ноябрида эса ички ишлар вазири ўринбосарига айланган. Шундан сўнг, у бир муддат Ички ишлар вазирлигида ўз лавозим ва вазифаларини сақлаб қолган ҳолда, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифасини ҳам бажарди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan