Uncategorized

“Толибон”лар Aфғонистонда уруш тугаганини эълон қилди

Aфғонистондаги жанговар ҳаракатлар тугади ва Кобул устидан назорат ўрнатган “Толибон” ҳаракати тез орада мамлакатда бошқарув шаклини маълум қилади. Бу ҳақда «Толибон» сиёсий идораси расмий вакили Муҳаммад Наим Al Jazeera телеканалига интервьюсида хабар берди.

Унинг таъкидлашича, яқинда «Толибон» Aфғонистондаги ҳокимият шаклини ва режимини аниқлайди.

– Биз мамлакат хавфсиз ва коррупциядан холи бўлишини истаймиз, – деган Наим.

Шунингдек, «Толибон» хорижлик фуқаролар ва мамлакатдаги дипломатик ваколатхоналар аъзолари хавфсизлигини тўлиқ таъминлаши айтилган.

– «Толибон» жангчилари пойтахт Кобулни эгаллади ва ҳукумат расмийлари мамлакатни тарк этган сўнг давлат идоралари ҳам ишғол қилинди. Aфғонистон президенти Aшраф Ғани мамлакатдан чиқиб кетди. Кейинчалик «Толибон» Aфғонистон пойтахтининг барча ҳудудлари устидан назорат ўрнатилганини эълон қилди, – дейилади телеканал хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan