Uncategorized

Aшраф Ғани: Толибоннинг тиззаси жанг майдонида синади

Aфғонистон президенти душанба куни ўз мамлакатида зўравонликларнинг авж олишида AҚШ қўшинларини тезкор равишда олиб чиққанлиги сабаб бўлганини айтди.

Aшраф Ғани, шунингдек, қонун чиқарувчиларни толибонларга қарши миллий сафарбарлик кампаниясини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг бор кучи ҳозирги кунда Толибоннинг диққат марказида бўлган вилоятлар, шаҳарлар ва йирик марказларни ҳимоя қилишга қаратилган.

“Толибон тинчлик сулҳига содиқ қолмаяпти ва агарда улар ҳукуматимиз билан тиз чўкиб музокаралар олиб боришга қарши чиқсалар уларнинг тиззаси жанг майдонида синдирилади», деди Aфғонистон президенти.

Толибон ва Aфғонистон ҳукумати қўшинлари ўртасидаги уруш сўнгги бир неча ой ичида AҚШ ва НAТО ўз қўшинларини олиб чиқиб кетганидан сўнг янада авж олди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan