Uncategorized

Самарқандда қазиш ишлари пайтида қадимий қабртошлар топилди

2021-йилнинг 2-ноябр куни ижтимой тармоқларда Самарқанд аеропорти томонларда “снос”га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари пайтида тупроқ остидан қадимий қабр тошлари топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропорти МЧЖ ходимлари маълумоти асосида аэропорт ҳудудини реконструкция қилиш жараёнида олдинги дала ҳовлилар ўрнида аниқланган қабр тошлар Самарқанд археология институти ва СамДУ Тарих факултети ходимлари томонидан бориб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида ўлчами 154х50х34 см.ли сандиқ шаклидаги қабртош оқ мармардан ишлангани ва тошнинг усти ва ён томонларида “Бақара” сурасининг 254, 256-оятлари туширилгани маълум бўлди.

Қабртошнинг айрим қисмлари яхши сақламаганлиги шахснинг дафн этилган вақти ва тўлиқ исм-шарифи ҳақида маълумот олиш жараёнини мураккаблаштирмоқда.

Дастлабки кўздан кечириш натижасида унда “Оқила биби” деган ёзув ёзилганлиги аниқланди.

Иккинчи қабртош ҳам сандиқ шаклида бўлиб, қора мармар тошдан ишланган, унда ҳижрий 1049 (1659) -йил санаси битилган, ўлчами 116х37х25 см. Қабртош соҳибининг исми ёзилган томонига шикаст етганлиги сабали ҳозирча бу борада маълумот йўқ.

Айни вақтда тадқиқот ишлари давом этмоқда.
Қабртошлар Самарқанд халқаро аэропорт МЧЖ томонидан Самарқанд ўлкашунослик музейига олиб келинди, тадқиқот ишлари давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan