Uncategorized

АҚШ Россиянинг Украина урушида қўмондон алмаштиришини “болаларча жинниликдан бошқа нарса эмас”, деб ҳисоблайди

АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг айтишича, Россия Украина урушида қўмондонларни ўзгартириш орқали доимий равишда ютуқларга эришишга ҳаракат қилиб келмоқда. “Бу эса болаларча жинниликдан бошқа нарса эмас”.

Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг Украинадаги операцияга масъул бўлган Бирлашган ҳарбий кучлар раҳбари этиб тайинланиши уруш таҳлилчиларининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Прайс бу ўзгартириш ва янги топшириқлар орқали Россия ҳарбий амалиётдан қандайдир “ўзгача” мақсадларни кўзлаётган бўлиши мумкинлигини инкор этмайди.

“Бу менга болаларча қайсарликка қоришиб кетган “жиннилик”ни эслатади. Яъни битта ишни, ҳеч қандай натижа бермаса-да қайта-қайта такрорлайвериш. Россия ҳар сафар аскарлари олға силжийвермаса юқори мартабали, тажрибали, эҳтимол “самаралироқ” қўмондонларни тайинлайди. Ҳар сафар ўз мамлакати мудофаа деворини мустаҳкамлаётган украиналик ватанпарварларни қаршисида кўришади. Кремль янги қўмондон тайинлаш орқали уруш динамикасини ўзининг фойдасига ўзгартиришдан умидвор бўлиши мумкин. Аммо вазиятнинг ўзгармаслигига, украинлар ўз ерлари учун курашаётганлиги сабабчилигини, бу ерда улар “босқинчи”лик мақомида эканликларини унутмасликлари даркор”, – дейди у.

Прайснинг фикрича, Украина ўз тупроғи ва эркинлиги учун курашаётган бир пайтда, Россия армияси собиқ Совет давлатларига нисбатан ўз таъсирини ошириш учун уруш қилмоқда. Яқиндагина Россия мудофаа вазирлиги томонидан берилган маълумотда, Герасимовнинг Бирлашган ҳарбий кучлар раҳбари этиб тайинлангани билдирилди.

Баёнотда Герасимовнинг ёрдамчиси сифатида Бирлашган кучлар ва Ҳаво-космик кучлар собиқ қўмондони Сергей Суровикин тайинланди.Шунингдек, Герасимовнинг ёрдамчилари сифатида қуруқлик қўшинлари қўмондони Олег Салюков ва бош штаб бошлиғи ўринбосари Алексей Ким тайинлангани маълум қилинди.

Баёнотда Герасимовнинг ёрдамчиси сифатида Бирлашган кучлар ва Ҳаво-космик кучлар собиқ қўмондони Сергей Суровикин тайинланди.
Шунингдек, Герасимовнинг ёрдамчилари сифатида қуруқлик қўшинлари қўмондони Олег Салюков ва бош штаб бошлиғи ўринбосари Алексей Ким тайинлангани маълум қилинди.
Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовнинг Украинадаги операцияга масъул бўлган Бирлашган ҳарбий кучлар раҳбари этиб тайинланиши уруш таҳлилчиларининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Прайс бу ўзгартириш ва янги топшириқлар орқали Россия ҳарбий амалиётдан қандайдир “ўзгача” мақсадларни кўзлаётган бўлиши мумкинлигини инкор этмайди.
“Бу менга болаларча қайсарликка қоришиб кетган “жиннилик”ни эслатади. Яъни битта ишни, ҳеч қандай натижа бермаса-да қайта-қайта такрорлайвериш. Россия ҳар сафар аскарлари олға силжийвермаса юқори мартабали, тажрибали, эҳтимол “самаралироқ” қўмондонларни тайинлайди. Ҳар сафар ўз мамлакати мудофаа деворини мустаҳкамлаётган украиналик ватанпарварларни қаршисида кўришади. Кремль янги қўмондон тайинлаш орқали уруш динамикасини ўзининг фойдасига ўзгартиришдан умидвор бўлиши мумкин. Аммо вазиятнинг ўзгармаслигига, украинлар ўз ерлари учун курашаётганлиги сабабчилигини, бу ерда улар “босқинчи”лик мақомида эканликларини унутмасликлари даркор”, – дейди у.
Прайснинг фикрича, Украина ўз тупроғи ва эркинлиги учун курашаётган бир пайтда, Россия армияси собиқ Совет давлатларига нисбатан ўз таъсирини ошириш учун уруш қилмоқда. Яқиндагина Россия мудофаа вазирлиги томонидан берилган маълумотда, Герасимовнинг Бирлашган ҳарбий кучлар раҳбари этиб тайинлангани билдирилди.
Баёнотда Герасимовнинг ёрдамчиси сифатида Бирлашган кучлар ва Ҳаво-космик кучлар собиқ қўмондони Сергей Суровикин тайинланди.
Шунингдек, Герасимовнинг ёрдамчилари сифатида қуруқлик қўшинлари қўмондони Олег Салюков ва бош штаб бошлиғи ўринбосари Алексей Ким тайинлангани маълум қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan