ХАБАРЛАР

Сурхондарёда 2022-йил давомида қанча Кўчмас мулклар давлат рўйхатидан ўтгани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
29 декабардаги “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1060-сон қарори асосида 2022 йил давомида  Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармасига Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 60 минг 115 та буюртмалар (аризалар) келиб тушган.

Шундан, 910 таси ДХМ томонидан бекор қилинган, 15 минг
616 та
си рад этилган, 259 таси жараёнда, 3 минг 6 таси тўлов жараёнида, 40 минг 324 таси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу давлат рўйхатидан ўтказиш учун келиб тушган буюртмалар таҳлил қилинганда 7 минг 394 таси жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бино-иншоотлар, 7 минг 363 таси кўп қаватли уйларда жойлашган квартиралар, 27 минг 091 таси якка тартибдаги уй-жойлар, 15 минг 848 таси жисмоний шахсларга шунингдек, табдиркорлик ва шаҳарсолик фаолияти учун берилган ер участкалари ташкил этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
07 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сонли қарори билан 2021-йил 01-майдан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколати палатанинг туман (шаҳар) филиалларидан вилоят бошқармаси ваколатига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 03 августдаги “Жаҳон банки иштирокида “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизатсия қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2571-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси  Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 07 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли Фармони ҳамда 2021 йил 24 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5006-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ҳисобга қўйиш ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр-интегратсиялаштирилган UzCAD ахборот тизими орқали амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилоятида 2021 йил 1 январ ҳолатига тузилган Миллий ер ҳисоботида вилоят бўйича жами 2 009 991 гектар ер мавжуд бўлиб, шундан ер тоифалари бўйича:

– қишлоқ хўжалиги ерлари 1 356 179 гектар,

– аҳоли пункти ерлари 11 328 гектар,

– саноат транспорт, мудофаа, алоқа ерлари 110 145 гектар,

– табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш рекреатсия мақсадларига мўлжалланган ерлар 194 гектар,

– тарихий маданий аҳамиятга молик ерлар 517 гектар,

– ўрмон фонди ерлари 325 165 гектар,

– сув фонди ерлари 24 020 гектар,

– заҳира ерлар 182 364 гектарни ташкил қилади.

Тизимга киритилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини 2021 йил 01 январ ҳолатига тақдим этилган Ер ҳисоботи (баланси) билан таққосланганда қуйидагилар аниқланди:

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр- интегратсиялаштирилган ахборот тизимига 50 717 та фойдаланувчига тегишли 1 120 585 гектар (84 %) ер майдони тизимга киритилди.

Шундан,

47 687 та фойдаланувчига тегишли 1 028 636 гектар (94%) ер майдони ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди,

2 865 та фойдаланувчига тегишли 87 194 гектар (5.9%) ер майдони эгалари фойдаланувчи сифатида ҳисобга олинди, 165 та фойдаланувчига тегишли 4 755 гектар ер майдони топографик маълумотлари шакллантирилиб дастурга киритилди.

2022 йил ўтган давр мобайнида Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр-интегратсиялаштирилган UzCAD ахборот тизими орқали қуйидагилар янгидан қайта рўйхатга олинди.

(сони дала контурлари ва лотлардан келиб чиқиб ҳисобланган)

Ерларнинг кичик тоифалари бўйича Сони Ер майдони (га)
Aриқ, зовур, коллекторлар 47 408,4
Автомобил йўллари 213 2350,9
Давлат қўриқхоналари ерлари 1 23805,9
Давлат захира ерлари 24 178127,5
Деҳқон хўжалиги 152 54,0
Деҳқон хўжалиги (аукцион) 31173 7173,6
Фермер хўжалиги 4446 79751,1
Фермер хўжалиги (аукцион) 1230 14663,9
Ипак ва жун саноати ерлари 276 281646,9
Каналлар ва бетонканаллар 30 598,2
Корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги ерлари 1861 79721,3
Ўрмон хўжалиги 90 307508,5
Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув-тажриба хўжаликлари ерлари 57 859,8
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар 35 6609,2
Сув омборлари 4 9365,0
Якка тартибда боғдорчилик, сабзавотчилик, иссиқхона ва чорвачиликни юритувчи фуқароларнинг ерлари 100 54,3
Ёрдамчи қишлоқ хўжаликларининг ерлари 47 12035,2
Захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси 3142 38949,8
ЖАМИ 42928 1043683,5

Беҳруз Сафаров, Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати рахбари                                    

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan