Uncategorized

Термиз умумқўшин дала палигонида “Энг илғор мутахассис” кўрик танловининг округ босқичига старт берилди

Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги аралаш таркибдаги ҳарбий қисм аскарлари ўртасида ўттизта йўналиш бўйича ўтказиб келинаётган “Энг илғор мутахассис” кўрик-танлови  орқали ёш мутахассисларнинг касбга бўлган қизиқиши ортиб ормоқда.

Ана шундай тадбирда Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Собиржон Байбабаев, округ қўшинлари қўмондонининг буйруғи билан тайинланган масъул офицерлардан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳамда мусобақага иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар “Энг илғор мутахассис” кўрик танлови ҳарбий хизматчиларда юксак жанговар тайёргарлик ва профессионалликни ошириш, қўшинларда ўзаро мусобақа руҳини кучайтириш, ҳарбий мутахассисларда еткачилик хусусиятларини ривожлантириш, ҳарбий жамоаларда соғлом рақобат ҳисси ва барқарор маънавий-ахлоқий муҳитни шакиллантиришда муҳим аҳамиятга касб этишини қайд этдилар.

Термиз гарнизони ҳарбий оркестри шахсий таркиби томонидан иштирокчиларга юқори кайфият улашиш мақсадида турли хил чиқишлар намойиш этилди.

Танловнинг мақсади ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, қўшинларда замонавий ҳарбий анаъналарни шакиллантириш, ҳарбий хизматчилар қалбида танлаган касбига, она Ватанига хурмат ва ватанпарварлик руҳини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юксак жанговар шайликни таъминлашдан иборатдир.

Ушбу кўрик танлов 4 октябрь кунидан 9 октябрь кунига қадар ўтказилади.  

            III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan