Uncategorized

Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

“Киодо” агентлигининг хабарида айтилишича, амалдаги Либерал-демократик партия етакчиси Фумио Кисида Япониянинг юзинчи бош вазири бўлади.

Бугун парламентнинг икки палатасида бош вазир номзоди тасдиқланиши овозга қўйилади, кейин бош вазир вазирлар маҳкамасини тузади.

Бош котиб, ташқи ишлар ва мудофаа вазири ўз лавозимида қолади. Собиқ ташқи ишлар вазири Фумио Кисиданинг бош вазир бўлиши 29 сентябрда маълум бўлганди.

Сайлов натижаси эълон қилинганидан сўнг Кисида тез орада парламент сайловлари бўлишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрнинг бошида бош вазир Есихидэ Суга бош вазирликдан воз кечиб, партия раҳбарлигига ўз номзодини қўймаслигини маълум қилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan