Uncategorized

Ҳомиладор аёл асабийлашса, болага қандай таъсир қилади?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

✅ Ҳомиладорлик давомида аёл организмида кучли гормонал ўзгаришлар юз беради. Айнан шу гормонал ўзгаришлар туфайли аёлнинг кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади. Аммо стресс ҳолатлари нафақат ҳомиладор аёлга, балки соғлом инсонга ҳам таъсир қилади.

? Ҳомиладор аёл асабийлашганда унинг организмида кортизол миқдори ошади ва қон орқали эмбрионга ўтади. Ва бу гормон эмбрионнинг юрак ва бош мия ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабли ҳомиладорлик даврида кўп асабийлашиш бола туғилгач асабий ва йиғлоқи бўлишига сабаб бўлади.

? Бу ҳолатни олдини олиш учун ҳомиладор аёл севимли машғулотлари билан кўпроқ шуғулланиши ва стресслардан узоқ бўлиши тавсия этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan