Uncategorized

Собиқ президент Грузияда давлат тўнтаришини режалаштирмоқдами?

Грузияда собиқ Президент Михаил Саакашвилини қўллаб-қувватлаган намойишчилар давлат муассасалари биноларини тўсиб қўйишни режалаштирмоқда. Тўнтаришга Грузиянинг қамоқдаги собиқ раҳбари бошчилик қилмоқда. Бу ҳақда Грузия Давлат хавфсизлик хизмати вакили Бача Мгеладзе маълум қилди.  

“Жорий йилнинг 6 ноябридан бошлаб Руставидаги 12-сонли жазони ижро этиш муассасаси яқинидаги айрим сиёсий гуруҳлар доимий акциялар ўтказишни ўйлаб топди. Бу ерга вилоятлардан партияларнинг тарафдорлари ҳам келади. Бундан ташқари, Тбилиси шаҳрида норозилик акцияси ўтказилиши режалаштирилган. Тезкор маълумотларга кўра, акция ташкилотчилари давлат муассасалари биноларини тўсиб қўйишни режалаштирган. Ҳокимиятни зўравонлик билан ағдариш мақсадида бўлган бу ҳаракатлар маҳкум Михаил Саакашвили томонидан режалаштирилган”, дейди Мгеладзе. 

Таъкидлаш керакки, Грузиянинг ҳозирги даражасига чиқишида поссовет ҳудудидаги энг кучли реформатор ҳисобланган Михаил Саакашвилининг хизматлари катта. Бироқ дадил ислоҳотлар ҳамда коррупцияга қарши қатъий курашнинг ортидан “Миша” ўзига яраша душман ҳам орттиришга улгурган ва айнан улар бугун собиқ Президентнинг озод қилинишига қарши митинг ўтказди.

Айни вақтда Украина фуқароси ҳисобланган Михаил Саакашвили жорий йилнинг сентябрь ойи охирида ватани – Грузияга қайтди ва октябрь ойи бошида ҳибсга олинди. Унга нисбатан ўз ватанида бир неча моддалар билан жиноят иши қўзғатилгани ва қидирувга берилгани сабаб қўлга олинган.

In this handout photo taken from video released by Georgian Interior Ministry Press Service, Georgian Police officers escort former President Mikheil Saakashvili after he was arrested in Rustavi, Georgia, Friday, Oct. 1, 2021. The prime minister of Georgia says former President Mikheil Saakashvili has been arrested. The announcement Friday by Prime Minister Irakli Garibashvili came about 18 hours after Saakashvili, who was convicted in absentia and has lived in Ukraine in recent years, posted on Facebook that he had returned to the country. (Georgian Interior Ministry Press Service via AP)

Ўз навбатида, Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат фуқароси ўзга юртда ҳибсга олингани ҳақидаги хабардан хавотирда эканини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия Президенти бўлган. Президентлик муддати тугашига оз вақт қолганида у мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг, унга нисбатан тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитаси бўйича 2018 йилда ҳукм чиқарилган:

  • Тбилиси шаҳар суди Саакашвилини 2006 йилда Грузия Бирлашган банки ходими Сандро Гиргвлианининг ўлдирилишида сиртдан уч йилга озодликдан маҳрум қилган;
  • ўша йилнинг июнь ойида суд 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши иши бўйича собиқ Президентни олти йилга озодликдан маҳрум қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan