Uncategorized

Муҳаммад пайғамбар карикатуралари муаллифи Ларс Вилкс Швецияда автоҳалокатда вафот этди

Швед рассоми ва Муҳаммад пайғамбар карикатуралари муаллифи 75 ёшли Ларс Вилкс Швеция жанубида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида икки қўриқчиси билан бирга вафот этди.

Хабарга кўра, рассомнинг машинаси юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Иккала машина ҳам ёниб кетган ва уларни ўчириш вақтида йўл бир неча соатга тўсиб қўйилган. Юк машинаси ҳайдовчиси тирик қолди, бироқ унинг жароҳати жиддий.

/media/in_content_images/KMO_162543_29134_1_t218_081211.jpg_image

«Биз ҳозирча воқеа қандай содир бўлганлигини айта олмаймиз. Тергов натижасини кутиш керак ”, – деди полиция вакили Рикард Лундквист.

Вилкс 2007 йилда Муҳаммад пайғамбарнинг карикатураларини чизиш ортида мусулмон оламининг нафратига учраб, “мусулмонларнинг асосий душманлари” рўйхатида турган. Ҳар қанча қаршиликларга қарамай, у бу ишини “сўз эркинлиги”деб баҳолаб, чизишда давом этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan