Uncategorized

Толибон вакили Туркияни Афғонистоннинг тикланиши бўйича лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Толибон ташкил қилган Афғонистондаги вақтинчалик ҳукумат раҳбарининг ўринбосари, Абдул Ғани Бародар Туркияни Афғонистоннинг тикланиши ва ривожланиши бўйича лойиҳаларда иштирок этишга чақирди.

Толибон ҳукуматининг “Twitter”даги саҳифасида маълум қилинишича, Бародар Туркия элчиси Жиҳад Эргин билан учрашув давомида шундай мурожаат билан чиққан.

“Бародар икки давлат ўртасида яхши муносабатлар сақланиб қолганини таъкидлаб, Туркияни Афғонистондаги лойиҳаларда қатнашишга чақирди”, дейилади маълумотда.

Ўз навбатида, турк элчиси Анқара “Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишини кутаётгани ва ҳамкорлик учун очиқ”лигини ва келгусида Қобул аэропорти таъмирланиб, ҳавфсизлиги таъминланишини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan