Uncategorized

Сурхондарёда 860 та сайлов участкаларининг электр-энергия билан узлуксиз таъминланганлик ҳолати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда округ сайлов комиссияси аъзоларига сайлов участкаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан белгилаб олинган чора-тадбирлар ҳақида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари маълумотлар берди.

Таъкидландики, ҳаракат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга эътибор кучайтирилган. Олис ва чекка ҳудудлардаги сайлов участкаларини авария ҳолати юз берган тақдирда муқобил электр энергияси билан таъминлаш режалаштириб олинган.

Шунингдек, вилоятимиздаги мавжуд 860 та сайлов участкаларининг электр-энергия билан узлуксиз таъминланганлик ҳолати бўйича «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти масъул ходимининг ахбороти эшитилди.

Йиғилишда маълумот тақдим этган соҳалар мутахассисларининг ахборотларидан келиб чиқиб, жойлардаги мавжуд камчилликларни бартараф этиш ва сиёсий тадбирга тайёргарлик ишларини янада кучайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида округ сайлов комиссиясининг матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилиб, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси ва округ сайлов комиссиясининг йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Матбуот анжуманида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan