Uncategorized

Шўрчида чанги тозаланаётган милтиқ тепкиси босилиб кетиши оқибатида 17 ёшли қиз жароҳатланди

Шўрчи туманида яшовчи фуқаро М.Х. уйида “Гамо” русумли спорт ТИР милтиғи сақлаб келади. Туман ИИБ хабарига кўра, 2020 йил 12 июль куни соат 21.30 да туманнинг “Офтобмакон” маҳалласида яшовчи “Бектўра Мардонов” фермер хўжалиги бошлиғи А.Б. М.Х.нинг уйига борган. М.Х.нинг қизи К.Й. (2003 йилда туғилган) спорт милтиғининг чангини тозалаётган бўлади. А.Б. милтиқнинг стволи тозалигини текшириб кўрмоқчи бўлади ва эҳтиётсизлик оқибатида милтиқ тепкиси босилиб кетади. Милтиқда бўлган ўқ К.Й.нинг (туман тиббиёт бирлашмасининг дастлабки берган хулосасига кўра) чап кўкрак соҳасини тешиб, юрак пардасига жароҳат етказиши оқибатида касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan