Uncategorized

Япония Термиз тумани тиббиёт муассасаларида сув таъминотини яхшилашга ёрдамлашади

Япония ҳукумати Термиз туманидаги бирламчи тиббиёт муассасаларининг сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини модернизация қилиш учун грант ажратди. Лойиҳа ЮНИCЕФ томонидан амалга оширилмоқда.

БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Япония ҳукуматининг 433 минг АҚШ доллари миқдоридаги гранти доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги бирламчи тиббиёт муассасаларида сув таъминоти, санитария ва гигиена тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Бу ҳақда «Газета.uz»га ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.

Дастур сув қувурларини ётқизиш, сув учун резервуарлар, сув юмшатувчи ва фильтрловчи ускуналарни ўрнатиш, санитария-техник, шунингдек, чиқиндиларни йўқ қилиш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, электр энергияси ва иссиқ сув таъминоти учун қуёш батареялари ўрнатишни кўзда тутади. Дастур, шунингдек, замонавий санитария-гигиена тизими инфратузилмаларидан доимий фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишни ривожлантиришни ҳам қўллаб-қувватлайди.

ЮНИСЕФ лойиҳани 2022 йилнинг мартидан 2023 йил февралига қадар амалга оширади. Лойиҳа шарофати билан Термиз туманидаги 80 мингга яқин аҳолининг еттита бирламчи тиббий-санитария муассасаларида такомиллаштирилган санитария-гигиена хизматларидан ва ишончли чиқиндиларни бошқариш тизимидан фойдаланиши учун имконият яратиши кутилмоқда. Шунингдек, уларга гигиена бўйича ўқув-ахборот воситалари ҳам тақдим этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan