Uncategorized

АҚШнинг Кентукки ва унга туташ штатларида кучли торнадо максимал тезлиги қанчагача кучайган?

Штат тарихида бу қадар вайронкор торнадо биринчи марта қайд этилган. Торнодо ичидаги шамол уюрмасидаги тезлик ҳозирча мавҳум эди. Чунки, торнадо ўз йўлидаги барча объектлар хусусан, метеорологик станцияларга ҳам жиддий зарар етказиб, шикаст етказганди.

NASA ўзининг сунъий йўлдошларида олинган синчков радиометрик тасвирлари орқали торнадо ичидаги шамолнинг максимал тезлигини «тиклади».

NASAга кўра, Кентукки ва унинг атрофидаги штатларда ривожланган торнадо ва умумий шамол уюрмалари сони 70 га яқин бўлиб, улар кучли яшин ҳодисалари билан биргаликда кузатилган. Кучли торнадолар ичидаги юқорилама шиддатли шамол тезлиги 70 м/сдан 92 м/сгача кучайган. Бу жуда юқори тезлик ва МДҲ давлатлари учун жорий қилинган Бофорт шкаласидаги максимал шамол кучи кўрсатгичидан қарийиб 2-3 баробар юқори.

Маълумот учун, Ўзбекистонда кузатувлар тарихида энг кучли шамол Навоий вилояти »Томди» кузатув метеорологик станциясида қайд этилган. Тезлик 48 м/с га етган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan