Uncategorized

Сурхондарёда аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан ўтган тўрт йил мобайнида 1 миллион 524 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб, жами 24 минг 651 та тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Абдумўмин  Раҳмонов бизга берган интервьюсида маълум қилди.

Бундан ташқари, айрим фуқароларга хизматларни алоҳида таърифлар орқали тезкор хизмат кўрсатиш ҳам таклиф этилади. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Аҳолининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Давлат  хизматлари  марказларида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаклари ташкил этилди.

Таълим муассасалари, корхона ва ташкилот, маҳаллаларда ўтказилган “Маҳорат дарслари”, амалий машғулотлар жараёнида давлат хизматлари ходимлари томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш, электрон рақамли имзони олиш, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР)ни аниқлаш ва олиш ҳақида батафсил маълумотлар берилмоқда.

Ташриф буюрувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида, Давлат хизматлари марказларининг 13 та инновацион бинолари барпо этилди. Фойдаланишга топширилган Давлат хизматлари марказлари бинолари замонавий жиҳозлари билан таъминланди. Янги қурилиб фойдаланишга топширилаётган Давлат хизматлари марказларида навбат кутувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, давлат хизматларидан фойдаланиш учун келган мижозлар учун кенг, қулай кутиш заллари, маънавият бурчаклари, болалар майдончаси каби шарт-шароитлар яратилган.

– Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда  банкларда онлайн ҳисоб рақамлар очиш имконияти яратилди, дейди А.Раҳмонов. – Давлат хизмати учун тўлов қилишдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида, 15 та марказда pay.davxizmat.uz электрон тўлов тизими орқали нақд пул қабул қилиш механизми жорий этилди. Вилоятдаги барча Марказлар оптик толали кабеллар билан таъминланиб, юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган. Кўрсатилган давлат хизматлари учун давлат божи ва йиғимларни электрон тўлов тизимлари (Click, Payme, Upay мобил тўлов иловалари) орқали тўлаш тизими жорий этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan