Uncategorized

EFFECT.UZга нисбатан шаън, қадр-қимматни ерга уриш бўйича суд жараёни бошланган

Бугун – 23.12.2021 йил Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида даъвогар Марғилон шаҳар ХТБ мудираси Каюмова Гулноз Набиевнанинг жавобгар “EFFECTUZBEK” МЧЖ ва “EFFECT.UZ” муҳбирлари Элёр Таджибаев, Меҳмонов Фазлиддин Асатуллахон ўғлига нисбатан шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Гап шундаки,  даъвогарнинг иддао қилишича, 2021 йилнинг июль ойида “EFFECT.UZ” муҳбирлари “EFFECT.UZ” веб-сайтида “Марғилон шаҳар ХТБ нима бўляпти, Халқ таълими вазирининг буйруғи низога сабаб бўлди” сарлавҳа остида видео материал жойлаштириб, Марғилон шаҳар ХТБ собиқ мудири Н.Азизов манфаатида Марғилон шаҳар ХТБ амалдаги мудираси Каюмова Гулноз Набиевнага босим ўтказиш мақсадида асосга эга бўлмаган, ҳақоратомуз ахборот тарқатишган.

Бу билан жавобгарлар даъвогарнинг шаън, қадр-қиммат, ишчанлик обрўсига путур етказиб, ундга маънавий зарар етказишган. Даъвогар етказилган зарарни 100 000 000 деб баҳолаб, ушбу суммани жавобгарлардан ундириб беришни ҳамда жавобгарларга расман узр сўраш мажбуриятини юклатишни сўрамоқда экан.

Таниқли судья Нуриддин Муротов раислигида олиб борилаётган ушбу суд мажлиси, суд ташаббуси билан жавобгарларнинг ҳимоячи олишлари ва даъвогар билан келишув юзасидан музокара олиб бораётганлиги сабаб, 2022 йил 11 январь кунига қолдирилган.

Судьянинг айтишича, бундай ишлардан Учтепа туманлараро судига шу йилнинг ўзида 9та келган ва 8таси тарафлар келишуви билан ҳал бўлган. Бу иш ҳам келишув билан ҳал бўлса яхши албатта. Ишни кейинги тақдирини кузатиб борамиз…

Баҳодир Аҳмедов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan