Uncategorized

Тадбиркорнинг фаолиятига сунъий тўсиқ қўйган МИБ мутасаддиси маъмурий жаримага тортилди

Шеробод туманидаги “Шер Газ Авто” масъулияти чекланган жамияти раҳбари “E-ijro auksion”да қатнашиб “Пахта қабул қилиш маскани”ни 1 млрд 250 млн сўмга сотиб олган.

Мулкка эгалик қилиш учун МИБ Шеробод тумани бўлимига бир неча марта мурожаат этган. Аммо тадбиркор МИБда сунъий тўсиқларга дуч келган.

Шундан сўнг тадбиркор мазкур ҳолатдан норози бўлиб юқори турувчи ташкилотларга ариза ёзган.

Натижада МИБ Шеробод тумани бўлими мутасаддисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ишни кўриб чиққан суд МИБ ходимига жарима жазоси тайинлаган. Мулк тадбиркорга олиб берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan