Uncategorized

КЕЛИШМОВЧИЛИК ФОЖЕА БИЛАН ТУГАДИ

Одамларнинг ўзаро бир-бирларини қўпол равишда ҳақоратлаши ёки турли даражадаги тан–жароҳатлар етказиши ҳар иккала томонни ҳам жисмонан,ҳам маънан, ҳам моддий зарарларга йўлиқтириб қўяди.

Бундай оғир кечмишларни Шеробод туманида бўлиб ўтган  қўйидаги кўнгилсиз ҳолатлар мисолида кўриб ўтишимиз мумкин.

“Истиқбол” маҳалласида яшовчи, фуқаро Қосим Йўлдошев (исм фамилиялари ўзгартирилиб берилмоқда) маҳалладоши Бахтиёр Тоҳировни муҳокама қилишга арзимас гапларни рўкач қилиб,жанжал вақтида қўлидаги таёқ билан бошига уриб,тан жароҳати етказган.

Шу маҳаллада яшовчи Розиқ Умаров ҳам  маҳалладоши Эркин Ҳожиев ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашган вақтида, бош қисмига бир неча баробар уриб тан жароҳат етказган.

Суд мажлисида жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларнинг тўлиқ қопланганлиги боис, томонларнинг ярашув розиликлари инобатга олиниб,айблилик масаласи ҳал қилинмасдан иш ҳаракатдан тугатилди.

Аслида “Қарс икки қўлдан чиқади”,-деган мақолга амал қилмай, муомила маданиятидан йироқлашиши хам инсонлар ўртасида оғир фожеаларни келтириб чиқариши мумкин.

“Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилиб келган Шерзод Аллашукуровга “Хўжги” маҳалласида яшовчи Дониёр Баҳромовнинг ошҳона пичоғи билан етказилган тан жароҳати жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлди. Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг хукмига кўра, Дониёр Баҳромовнинг хавфли қилмиши ақли норасо ҳолатда содир этилганлиги инобатга олиниб, у Тошкентдаги Республика кузатув кучайтирилган руҳий клиник шифохонасига даволаниш учун юборилди.

 

Зуфар Нарзиев, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси

Олим Тоғаев, Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг раиси

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan