Uncategorized

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сардорбек Ураимжонович Усманов тайинланди.

Сардорбек Усманов 1985 йил Aндижон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2006 й.), Тулуза сиёсий фанлар институти магистратураси (Франсия, 2007 й.) ҳамда Бордо сиёсий фанлар институти докторантурасини (Франсия, 2011 й.) тамомлаган.

Франсия Ташқи ишлар вазирлигининг “Эйфел” стипендиясининг икки карра лауреати.

Сиёсий фанлар доктори (ДСc).

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчи-Спичрайтери бўлинмасининг етакчи консултанти лавозимида ишлаган. Халқаро пресс-клуб таҳлил ва мониторинг бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон журналистика ва оммавий комуникациялар университетида дарс берган.

Европа тадқиқотлар институти (Белгия), Прага иқтисодиёт университети (Чехия), Дубай ва Шаржа (БAA) нинг бир қатор университетларида маъруза ўқиган. Праганинг Ян Масарик номидаги халқаро тадқиқотлар марказида дипломатия бўйича эксперт сифатида фаолият олиб борган.

Таҳлилий мақолалари Буюк Британия, Франсия, Белгия, Aвстрия, Чехияда чоп этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan