Uncategorized

Тошкентда кар-соқов қизни калтаклаган 27 ёшли йигит терговдан яширингани учун қидирувга берилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 27 ёшли йигит пул сабабли кар-соқов қизни калтаклади. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати ушбу йигит терговдан қочиб яширингани учун қидирувга берилганини эълон қилди.

Қайд этилишича, имконияти чекланган қиз ва йигит ўртасидаги жанжал юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан 1994 йилда туғилган Ўткиржон Холматовга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу йигит жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатларидан қочиб яширинган. Шу сабабли унга қидирув эълон қилинган.

«Ҳурматли фуқаролар! Aгарда сиз суратдаги Ўткиржон Холматовни қаердалигини билсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, 71-281-92-54, 71-281-94-37, 97-449-02-11, 98-337-72-22 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади», — дея таъкидланган ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, имконияти чекланган 22 ёшли қиз ва 27 ёшли йигит ўртасида жанжал 20 август куни соат 08:00 да Чилонзор тумани «Шарқ» маҳалласи ҳудудида келиб чиққан. Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видео ҳам тақалди. Унда йигит қизни ураётганини кўриш мумкин.

Пойтахт ИИББ бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланганини, терговолди текшируви натижаларига кўра зарур чоралар кўрилишини маълум қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan