Uncategorized

Ҳиндистон ҳукумати коронавируснинг янги — “делта плюс” штамми хавфидан огоҳлантирди

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли зич жойлашган Махараштра, Керала ва Мадхя-Прадеш штатлари ҳокимиятларини коронавируснинг “делта-плюс” деб номланган янги тури хавфидан огоҳлантирди. Бу тур кўплаб мамлакатларда тарқалаётган “делта” штаммнинг янги варианти, деб ёзади “РБК”.

Ҳиндистон ҳукумати матбуот хизмати CОВИД-19ъни ўрганаётган
INSACOG  илмий маркази томонидан тақдим этилган тадқиқот натижаларини маълум қилди. Бир неча ўнлаб ҳинд лабораториялари олимларининг фикрига кўра, “делта-плюс” ҳақиқатан ҳам жиддий хавотир уйғотмоқда, чунки у тарқалиш тезлиги, ўпка ҳужайраларига кучли таъсир кўрсатиши билан аввалги штаммдан фарқ қилади. Олимлар, шунингдек, янги штамм антитаналар яратган ҳимояни енгиб ўтишга қодир деб тахмин қилди.

Шу муносабат билан Ҳиндистоннинг бир қатор шаҳарлари маъмурларига коронавирусга қарши чораларни кучайтириш, тест ва эмлаш ҳажмини кўпайтириш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, янги штамм билан касалланганларни қўшимча равишда текшириш тавсия этилади.

Коронавируснинг “ҳиндча” (делта) штамми мутацияси бўлган “
delta-plyus ” биринчи бўлиб Ҳиндистоннинг Махараштра штатида аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2020-йилнинг октябр ойида Ҳиндистонда коронавируснинг делта варианти топилган. Ўшандан бери ушбу штамм мамлакат чегараларидан анча узоққа тарқалди ва кўплаб мамлакатларда, шу жумладан, Европа ва Осиёда қайд этилди.

Aввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг делта варианти бутун дунёда устунликка эришаётгани ҳақида огоҳлантирганди. Таъкидланишича, ушбу тур дунёнинг 80 дан ортиқ давлатида аниқланиб, тарқалиб боргани сари кўпроқ мутацияга учрамоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan