Uncategorized

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2021 йилда 3 трлн. 585 млрд. 882 млн сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган

Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда дастлаб, МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси тизимида 2021 йилдаги фаолият якунлари ҳамда алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ишлари хусусида қатнашувчиларга маълумот берилди.

Таъкидландики, ўтган 2021 йил 12 ойида давлат ижрочилари иш юритувида бўлган жами 4 трлн. 394 млрд. 863 млн. сўмлик 266 570 та ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борили, шундан 3 трлн. 585 млрд. 882 млн. сўмлик 193 088 та ижро ҳужжатлари тамомланган ёки 1 трлн. 288 млрд. 905 млн. сўмлик 103 422 та ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланган.

Жумладан, ижро ҳужжатлари бўйича асосий эътибор давлат фойдасига ундирувларга қаратилиб, 83.408 та бу турдаги ижро ҳужжатлари бўйича 577 млрд. 111 млн. сўм амалда ундирилган.

Алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ
27.592 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 5.395 та ҳужжатлар тамомланган (ёки тугатилган) бўлиб, жорий йил 1 январь ҳолатига қолдиқ бўлиб ўтган 22.197 та ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти ҳудудий органлари томонидан вилоятда 16 минг 496 нафар қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Шунингдек, 2021 йилда қарздорликларини бартараф этган 7 минг 216 нафар қарздорларга нисбатан қўлланилган чеклов чоралари бекор қилинган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тадбирлар давомида 2021 йил 12 ойи давомида қидирувда бўлган
1.023 нафар қарздорлардан 649 нафари (шундан, 638 нафари алимент қарздорлари) топилиб, улардан 462,2 млн. сўм алимент қарзлари ундирилиши таъминланган бўлса, қидирувда бўлган 145 та автотранспорт воситаларидан 110 таси топилиб, улар бўйича қарздорлардан жами 57 млрд. 941,8 млн. сўм қарзлар, шу жумладан
36 млрд. 861,1 млн. сўм солиқ қарзлари ундирилган.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бюро органларини билимли, ҳалол ва пок ходимлар билан тўлдиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларига жами 15 нафар тезкор ходимлар хизматга қабул қилинди. Шу даврида 13 нафар тезкор ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, Бюро органлари тизимидан бўшатилди.

Хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган ва “Касб одобномаси” талабларига риоя қилмаган жами 73 нафар ходимлар интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган 125 нафар ходимларнинг 2 нафари Бош прокурор томонидан, 36 нафари Бюро директори томонидан ҳамда 87 нафари бошқарма бошлиғи томонидан рағбатлантирилган.

Матбуот анжумани сўнггида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan