Uncategorized

Бола тишини неча ёшдан тозалашни бошлаши керак?

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Биринчи тиш чиқиши билан болани оғиз гигиенасига ўргатишни бошлаш лозим. 1-3 ёшлигидан ота-оналар ёрдамида, болалар чўткаси ва пастасидан фойдаланган ҳолда тозалашни йўлга қўйиш керак. Болалар 6-7 ёшдан, нерв-мускул тизими тўла шакллангач, тишларни мустақил тозалашлари мумкин.

Айрим ота-оналар кейинчалик доимий тишлар билан алмашгани учун сут тишлари парваришига етарли эътибор қаратмайди Лекин сут тишларининг муҳим вазифалари бор:
Сут тишлари олиб ташлангандан кейин озиқ яхши чайналмайди ва яхши ҳазм бўлмайди, бу ўсиш ва ривожланишга таъсир қилади. Сут тишлари юз ва жағ суякларини, қолаверса, болада нутқ шаклланишида муҳим ўрин тутади.

Агар тиш нуқсон билан чиққан бўлса, чўтка билан олиб ташланмайдиган қолдиқлар пайдо бўлса, тишларда қора доғлар ёки милк қизариб, катталашса, оғриқдан шикоят қилса, зудлик билан стоматологга мурожаат этиш керак.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan