Uncategorized

Саҳоватли инсонлар хос фазилат

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлганидек, Сурхондарё вилоятида ҳам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди. Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари ҳам мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида ўтказилган ҳашар доирасида ўзлари меҳнат қилаётган ҳудудларидаги дарахтларни оқлаб, бутаб шакл бериш билан бирга , санитария-гигиеник дезинфекция ишларини амалга оширдилар. Эзгу мақсадларни ўзида жам этган умумхалқ хайрия ҳашарида бошқарманинг 180 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этди. Туман бўлимлардаги агроном инспекторлар, ЎКЧМ ларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимлар, лабаратория мутахассислари ҳам ободонлаштириш ишларида фаол бўлдилар.

–Ватан остонадан бошланади. Тоза, озода, шинам жойларда байрамлар ўтказишга нима етсин. Қолаверса, шодиёнани кўркам гўшаларда ўтказиш халқимизга хос юксак фазилат, – дейди Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Даврон Тангиров. – Умумхалқ ҳашари шуниси билан аҳамиятлики, хайрия ҳашаридан тушган маблағларнинг бир қисми кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, вояга етмаган фарзандлари бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга, соғлиғини тиклашга йўналтирилди. Якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар холидан хабар олинади. Умрбоқий удумимизга кўра, ўзида меҳр – саҳоват ва одамийликни жам этган хашарда ҳудудимизни ободонлаштириб, тартибга келтириш анъанага айланганиб улгурган. Бугун ҳам жамоамиз билан ободонлаштириш юмушларида иштирок этаяпмиз. Ёшларимиз кўтаринки кайфиятда устозларидан билмаганларини сўраб, ўрганиб дарахтларга ишлов беришаяпти.

“Ҳашар элга ярашар, “ – дейди доно халкимиз . Ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган.

Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan