Uncategorized

Тошкентдаги нуфузли халқаро конференсияда 40 дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан 250 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференсия ўз ишини бошлайди.

Минтақавий ўзаро боғлиқликни кучайтириш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги очиқ ташқи сиёсий стратегияси доирасида илгари сурилди.

Ушбу ғоя Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш орқали минтақамиз билан иқтисодий, ижтимоий, маданий-сивилизацион йўналишларда тарихан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳудуд — Жанубий Осиёга чиқишни назарда тутади.

Олий даражадаги мазкур конференсия транспорт-логистика, энергетика, савдо, ишлаб чиқариш, инвестиция, технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда “Марказий Осиё – Жанубий Осиё” форматидаги ўзаро манфаатли стратегик алоқа моделини кўп томонлама муҳокама қилиш учун сиёсий ва экспертлар майдонини шакллантиришга мўлжалланган.

Тадбир очилиш маросими, битта ялпи мажлис, учта сецион йиғилиш ва якуний қисмдан иборат бўлади. Конференсияда 40 дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан 250 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Конференсияни ёритиш учун Тошкентга 90 га яқин журналист ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюришган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan