Uncategorized

AҚШ афғонларни ҳам эвакуация қилмоқчи

AҚШ президенти Жо Байден маъмурияти AҚШ ҳарбийларига деярли 20 йиллик урушда ёрдам берган афғонистонлик таржимонларни эвакуация қилишга тайёр эканини билдирди.

Оқ Уй маълумотига кўра, июл ойининг охирги ҳафтасида Aфғонистондан «бошпана иттифоқчилари операцияси» деб номланган парвозлар, биринчи навбатда, афғон миссиясининг бир қисми сифатида америкаликларга ёрдам берганлар учун йўлга қўйилади.

Давлат департаментининг матбуот котиби Нед Прайс қанча фуқаро эвакуация дастуридан фойдаланиши, хавфсизлик нуқтаи назаридан, эълон қилинмаслигини маълум қилди.

Таҳминларга кўра, ўн минглаб афғонлар AҚШга кўчиб кетиши мумкин бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan