Uncategorized

Қозоғистондаги ҳарбий қисм омборида кучли портлаш

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисм омборида 6та портлаш юз берди.

Ҳарбий объектда ёнғин пайшанба куни соат 19:00 атрофида бошланди. Дастлабки маълумотларга кўра, омборда 500 тонна тротил сақланган.

Кучли ёнғин оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 49 нафар ФВВ ходими жароҳатланди.

Шифохонага 90 нафар киши олиб келинди, улардан 6 нафари оғир аҳволда.

Омборга яқин ҳудуддан 1200 нафарга яқин аҳоли эвакуация қилинди.

Мудофаа вазирлиги қасддан ўт қўйиш ёки қўпорувчилик бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Шунингдек, версиялар орасида – хавфсизлик талабларини бузиш, ўз-ўзидан ёниш ва кимёвий реакция.

Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев истеъфога чиқишга қарор қилганини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan