Uncategorized

СУРХОНДАРЁДА 78 МИНГДАН ЗИЁД ХОНАДОНГА ЭЛЕКТРОН ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧ БЕПУЛ ЎРНАТИЛИБ БЕРИЛДИ

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали табиий газни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тизимда катта самара беради. Шу боис ҳам айни кунларда истиқболли лойиҳанинг кўлами янада кенгаймоқда.

«Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳаси доирасида истеъмолчиларга «ақлли» газ ҳисоблагичлар бепул ўрнатилмоқда. У кўплаб афзалликларга эга бўлиб, ҳисоб-китоб аниқлик билан амалга оширилади. Яна бир қулайлик тарафи ишлатилган табиий газ учун қарздорлик пайдо бўлишига яқин қолганда ҳисоблагич пул тўлаш лозимлиги тўғрисида истеъмолчининг мобил телефонига хабар жўнатади ва ҳисоблагичда қарз юзага келиши билан инсон аралашувисиз газ бериш тўлов қилингунга қадар тўхтатилади. Қарздорлик туфайли газ бериш тўхтатилгач, қачонки қарздорлик тўлиқ тўлангандан сўнг, истеъмолчи уйидаги барча очиқ қолган газ кранларини беркитмагунча ҳисоблагич газни ўтказмайди» – дейди «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали директори Мирзақул Мансуров.

Ўрнатилаётган қурилма истеъмолчилар сарсонгарчилигининг олдини олади. Яъни, фойдаланилган газ тўловини амалга ошириш учун газ идорасига боришга ҳожат йўқ. Электрон ўтказмалар орқали маблағни уйда туриб амалга ошириш мумкин.

Сурхондарё вилоятида ана шундай ҳисоблагичлардан 107 833 минг дона ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар вилоятда 78 минг 299 дан зиёд хонадонга электрон газ ҳисоблагич бепул ўрнатилиб, бу борадаги ишлар босқичма–босқич давом этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини татбиқ этиш орқали қарздорлик билан боғлиқ муаммо ва узилишларнинг олди олиниши билан бирга йўқотишлар ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари тўғрисида таъминотчини вақтида огоҳлантирилишига эришилади. «Ақлли» ҳисоблагичлар истеъмолчининг ёқилғи сарфини юқори аниқлик билан ўлчаб, реал вақт режимида маълумотларни узатади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan