Uncategorized

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан истиқболли ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди

Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги миссияси иқтисодий ривожланиш бўлими бошлиғи Скотт Хедланд бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакатимизда кенг кўламли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларини янада қўллаб-қувватлаш билан бирга хусусий бизнес, нодавлат ташкилотлар ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтиришига ҳисса қўшиб келмоқда.

USAID фонди билан ҳамкорликда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалида қишлоқ хўжалигида қиймат занжири лойиҳаси доирасида мева-сабзавотларни сақлашга мўлжалланган совуқхона (ўқув мақсадларида) қурилди. Ҳозирда ваколатхона кўмагида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси учун маркетинг ва бизнес режалар ишлаб чиқилмоқда. Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида 3 ойлик дастурлаш курсларини ташкил этиш режалаштирилган.

Самимий мулоқот чоғида USAIDнинг “Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш” (FGI), “Рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринлари” (CTJ) ҳамда “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” (AVC) лойиҳалари доирасида ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.

Уларга Термиз туманидаги Айритом маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва “Термиз” халқаро савдо марказида яратилаётган замонавий шароит ва қулайликлар тўғрисида тақдимоти қилинди. Уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan