Uncategorized

Термиз ҳарбий прокуратурасининг МУРОЖААТИ

Ҳурматли юртдошлар, ҳарбий хизматчилар !

Термиз ҳарбий прокурори ҳамда ҳарбий прокуратура жамоаси Сизларни фаолликка чақириб, Сурхондарё вилоятида жойлашган Қуролли Кучлар таркибидаги мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий гвардиянинг, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий тузилмалари ва муассасалари масъулларининг фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш, шартнома асосидаги ҳарбий хизматга қабул қилиш, кадрларни танлаш ва тайинлашда ёки бошқа масалалардаги суистеъмолчиликлари, улар томонидан содир этилаётган, содир этилган жиноятлар, коррупцион ҳолатлар ёҳуд ҳарбий хизматчиларнинг бошқача кўринишдаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари хусусида хабардор бўлган тақдирингизда дарҳол Термиз ҳарбий прокуратурасига ёки унинг “Ишонч телефон”ига мурожаат қилишларингиз сўралади.

Ҳарбий прокуратура ишонч телефони (76-223-21-73) узлуксиз, 24 соат давомида ишдайди.

Коррупцион жиноятлар тўғрисида хабар берган шахслар хақида маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan