Uncategorized

«Маҳалла – беш ташаббус бешиги» Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни халқ ҳаракатига айлантириш, уни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб бораётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, маҳаллаларда ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш, жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароит яратиш, компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлашга доир ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Маҳалла – беш ташаббус бешиги» Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда вилоятнинг туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритганлар иштирок этишди. Танловнинг вилоят босқичида Термиз шаҳар «Саховат» маҳалла фуқаролар йиғинининг Оила, хотин-қизлар, ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосари Бойқобилова Сабохат Холматовна биринчи ўринга лойиқ деб топилиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбирни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Қорақулова Муяссар Зафаровна танловни шаффоф ва одилона баҳолаб боришда ҳайъат комиссиясига раҳбарлик қилди.

Танловда халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ўринбосари Матлуба
Маҳмудова , Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси Гулбаҳор Тангирова ҳамда тадбирга алоқадор масъуллар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Танловда фахрли ўринни эгаллаган иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan