Uncategorized

Бойсунда фуқароларнинг омонатга қўйган 566 млн маблағини ўзлаштирган собиқ банк бўлим бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” туман филиалининг мурожаатига асосан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг чакана хизматлари собиқ бўлим бошлиғи Ж.Т. 9 нафар фуқаронинг омонатга қўйиш учун топширган жами 566 млн сўм нақд пулларини омонат ҳисоб рақамларига қўймасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan