Uncategorized

Сурхондарёда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича хонадон эгаси – тайёрловчи корхона – қайта ишловчи ва экспортёрларни боғловчи тизим учун 1 триллион сўм маблағ ажратилади

Давлат раҳбари икки ой муддатда унумдорлиги паст бўлган ғалладан бўшайдиган майдонлардан томорқа ер эгаларига сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштириш учун ўртача 15-20 сотихдан 10 йил муддатгача ижарага беришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди.

«Вилоятда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича хонадон эгаси – тайёрловчи корхона – қайта ишловчи ва экспортёрларни боғловчи тизим яратамиз»,- деди Президент.

60 та секторнинг ҳар бирида, томорқада маҳсулот етиштирувчи хонадонларни кластерлар билан боғловчи тайёрловчи корхоналар ташкил этилади.

Тайёрловчи корхоналар томорқа ер эгаларидан етиштирилган маҳсулотни сотиб олиб, саралаб кластерларга экспорт қилиш ва қайта ишлаш учун беради.

Президент Бош вазир ўринбосари С. Умрзоқовга кластерлар томонидан томорқада етиштирилган маҳсулотларни ташқи бозорларда сотишни ташкил этиш учун Россиядаги элчихонамиз ва ваколатхоналарда Сурхондарё вилояти вакиллари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

Ушбу тизимни ташкил қилиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 1 триллион сўм маблағ ажратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan