Uncategorized

Бўстонлиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 5 нафар фуқаро қутқарилди

2021 йилнинг 15 август куни соат 10:30да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг навбатчилик қисмига Бўстонлиқ тумани “Янгиовул” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасидаги оролчада 5 нафар фуқаро қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, фуқаролар Чирчиқ дарёси бўйида дам олиш мақсадида дарё ўзанида жойлашган оролчага ўтиб боришган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилганлиги ва оқим тезлашганлиги туфайли орқага қайтишнинг имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган 5 нафар фуқаро махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan