Uncategorized

Япониялик халқаро кузатувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди

Япония Ривожланаётган иқтисодиёт институти фахрий профессори Шимизу Манабу 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.

Округ сайлов комиссияси раиси Салоҳиддин Саттаров хорижлик кузатувчига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Сайлов куни ўз яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар учун муддатидан олдин овоз бериш жараёнида вилоятдан 20 мингга яқин сайловчилар эркин овоз беришди.

Халқаро кузатувчи округ сайлов комиссияларининг таркиби, фаолияти ҳамда сайлов жараёнини бошқаришда ахборот тизими, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати билан қизиқди.

Япониялик меҳмон томонидан округда сайловга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилгани, барча жараёнлар қонун талаблари асосида ўтказилаётганини таъкидлади.

-Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида  халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Япониядан келдим,- халқаро кузатувчи Шимузи Манабу.- Тошкент шаҳрида халқаро конференцияда иштирок этганман. Термизда эса иккинчи марта бўлишим. Бу тарихий шаҳарга яна келганимдан жуда хурсандман. Биласизми? Мазкур шаҳар  бутун дунёда ўзининг бой тарихи билан машҳур. Сайлов хақида  гапирадиган бўлсам,  дастлаб 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бўлиб, муҳим сиёсий жараёнга кўрилган тайёргарлик ишлари билан танишдим. Бу йилги сайловларда тайёргарлик ўзгача мен ишонаманки, сайловлар орқали Ўзбекистон ҳалқи мамлакат ривожи учун, янги  ўзгариш, янги йўлни танлаш имкониятига эга бўлишади.  Сайловга кўрилган ҳозирлик ишлари билан танишиб, шунга гувоҳ бўлдимки, муҳим бу тадбирни очиқ, ошкора ўтказиш учун барча қулайлик яратилган. Шу боис сайловнинг янада шаффоф ва умумэътироф этилган тамойиллар асосида ўтишига ишонаман.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan