Uncategorized

“Толибон” афғон аёлларини уйдан чиқмасликка чақирди. Чунки жангариларга ҳали “аёллар билан қандай мулоқот қилиш ўргатилмаган”

“Толибон” Aфғонистондаги ишлайдиган аёлларни ўз хавфсизлиги учун уйдан чиқмасликка чақирди. Бу ҳақда ҳаракат матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳидга таяниб, Медуза хабар берди.

“Бизнинг хавфсизлик хизмати кучларимизга аёллар билан қандай муносабатда бўлиш, улар билан қандай мулоқот қилиш ҳақида ўргатилмаган. Тўлиқ хавфсизлик ўрнатилмагунча биз аёллардан уйда қолишини сўраймиз ”, — деди Мужоҳид.

Мужоҳид айтган гапларнинг бироз бошқача ифодаси
New York Timesда ҳам эълон қилинди. “Бизнинг қўшинларимиз ҳали яхши ўқитилмаганидан ва аёлларга ёмон муносабатда бўлишидан хавотирдамиз. Худо сақласин, қўшинларимизнинг аёлларга зарар етказишини ёки уларни таъқиб қилишини истамаймиз”, — деди Мужоҳид.

Толибон вакили буни “ўта вақтинчалик жараён” деб атади ва ишлайдиган аёлларнинг маоши “уларнинг уйларида тўланишини” ваъда қилди.

Ҳокимиятга келганидан кейинги биринчи матбуот анжуманида “Толибон” вакили аёлларга “ислом қонунлари доирасида” ишлашга, ўқишга ва жамиятда иштирок этишга рухсат берилишини айтганди. Бироқ “Толибон” ҳокимиятни эгаллаб олган биринчи кунлардан бошлаб шаҳарларга эски тартиб қайта бошлади. Aйрим вилоятларда аёлларга эркак қариндошлари ҳамроҳлигисиз уйдан чиқмаслик буюрилган.

Aфғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳрида “Толибон” жангарилари талаба ва ўқитувчи қизларнинг университетга киришига тўсқинлик қилган. Жанубий шаҳар Қандаҳорда аёллар поликлиникалари ёпилган. Маҳаллий аёлларнинг айтишича, улар қисман қўрқувдан, қисман қайта талаб қилиниши мумкинлигидан кўчада паранжи кийишни бошлаган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan