Uncategorized

Aфғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай “Толибон” сиёсатини танқид қилиб чиқди

Aфғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай (2004—2014) “Толибон” ҳаракатининг сиёсатини танқид қилиб чиқди. Сундай Тимес газетасида еълон қилинган интервюсида Карзай толибларни мамлакатда ҳокимиятни егаллаб олганидан кейин берган ваъдаларини бажармаётганликда айблади, деб ёзади “ТAСС”.

“Енг бошида Толибонъ билан барча музокаралар чоғида биз учта енг муҳим масалага урғу бердик, булар: таълим ва қизларнинг унга бўлган ҳуқуқи, ҳукуматдаги инклюзивлик ва аёлларнинг жамиятдаги роли. Биз, шунингдек, миллий байроқ ва мамлакатнинг қадриятлари ҳақида ҳам гапирдик, — деди “Толибон” ҳокимият тепасига келгач, Кобулда қолишга қарор қилган Карзай. — Улар бизнинг талабларимизга рози бўлганди ва тўғри гапларни гапирганди, лекин ҳозирча уларни амалга оширмаяпти. Улар ваъдаларини амалда кўрсатишини хоҳлардик, акс ҳолда Aфғонистон яна дунёдан ажралиб қолади”.

Карзай афсус билан таъкидлашича, катта синфда ўқувчи қизлар ҳозирча ўқишга қайтиш имкониятига ега емас, “таълимсиз еса мамлакат ҳеч қачон оёқда мустаҳкам тура олмайди”. У, шунингдек, толиблар томонидан шакллантирилган муваққат ҳукумат таркибида аёллар йўқлиги ва мамлакат ҳудудида яшовчи баъзи етник гуруҳлар вакиллари ҳам йўқлигини қайд етди.

“Aфғонистон барча афғонларга — еркакларга ва аёлларга, турли халқлар вакилларига тегишли бўлиши керак. Бунга олиб борадиган ягона йўл — инклюзив ҳукумат тузиш. Улар еълон қилган таркиб бу таърифга мос емас”, — деди Карзай.

Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Aфғонистондаги янги ҳукумат мамлакат тараққиёти ҳақида ўйлаши, аҳоли учун таянч хизматларни таъминлаши ва “одамлар репрессиядан қўрқмасдан, бахтли яшаши”га интилиши керак. Унинг сўзларига кўра, “Толибон” ўқимишли ёшлар мамлакатдан чиқиб кетмаслигининг олдини олиш учун ҳозирда кўпчилик фуқаролар тушиб қолган “қўрқув муҳитини йўқотиши” керак.

Карзайнинг таъкидлашича, у Aфғонистонда содир бўлаётган воқеалар юзасидан ўз фикрини билдиришда давом етади, у қатъий ва “Толибон”га нисбатан танқиддан иборат бўлса ҳам. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, у Ғарб коалицияси 20 йилдан кейин Aфғонистон ҳудудини тарк етганидан хурсанд бўлган.

“Улар бизнинг маданиятимизни ҳурмат қилмасди, бунинг устига, Aфғонистон мустақил давлатга айланиши керак”, — деди у.

Еслатиб ўтамиз, “Толибон” пойтахтга киргач, Aбдулла Aбдулла ва Ҳамид Карзай Ислом партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр билан биргаликда Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузганди. Улар янги ҳукумат органларини тузиш мақсадида ҳаракат вакиллари билан бир қанча учрашувлар ўтказди. Aриана Неwс телеканали “Толибон” тузмоқчи бўлган Aфғонистон бошқарув кенгаши таркибидан бу уч сиёсатчи ҳам ўрин олиши ҳақида хабар берганди.

Aвгуст охирларига келиб “Толибон” жангарилари Aфғонистондаги Миллий ярашув Олий Кенгаши раҳбари Aбдулла Aбдулла ва мамлакат собиқ президенти Ҳамид Карзайни қўриқчилардан маҳрум қилгани, улар деярли уй қамоғида сақланаётгани хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan