Uncategorized

Исроил Мадримовнинг чемпионлик жанги бекор қилинди

Жорий йилнинг 8 март кунида ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов биринчи ўрта вазн Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши жанг қилиши керак эди, бироқ ўзбекистонлик бокчининг тиббий назорат натижалари ижобий чиқмаганлиги боис жанг бекор қилинди. Бу ҳақда Британия бокс назорати кенгаши маълум қилди.

QALAMPIR.UZ манбасига кўра, Мадримов Ўзбекистонда тиббий текширувдан ўтган ва унга нотўғри ташхис қўйилган. Ҳозирда Мадримовнинг менежерлари жангни тезроқ ўтказиш устида иш олиб бормоқда.

Қайд этиш жоиз, Мадримов ва Қурбонов супероғир вазн тоифасидаги боксчилар британиялик Энтони Жошуа ва камерунлик Франсис Нганну ўзаро тўқнаш келадиган турнирда ҳисоб-китоб қилиб олиши керак эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan