Криминал

Қозоғистонда аёл эрини ўлдириш учун қотил ёллади

Ғарбий Қозоғистон вилоятида полиция ёлланма қотилликда гумонланганларни қўлга олди. Жиноят ташкилотчиси мулкни эри билан бўлишишни истамаган аёл ҳисобланади. Бу ҳақда Polisia.kz хабар берди.


Полиция гумонланувчилардан далилларни мусодара қилган. Тергов маълумотларига кўра, аёл қурол сотиб олиш ва қотилликни амалга ошириш учун 1,3 миллион тенге (тахминан 2 минг 900 доллар) берган. Ҳозирда қотилликка суиқасд бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчиларга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Полиция маълумотларига кўра, жабрланувчининг ҳаёти хавф остида эмас ва у хавфсиз. Бошқа маълумотлар тергов манфаати учун ошкор этилмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan