Криминал

Шўрчи туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи туманидаги “B.f.” хусусий корхонаси раҳбари Ф.М. харидорга 205 дона “KVADRAT” номли алкоголь маҳсулотини 4,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўкони ва омборхонасидан Тошкент вилояти, Чиноз туманидаги “Komsar” МЧЖда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган 19 хил турдаги умумий баҳоси 981,8 млн сўмлик жами 29 080 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тўрақўрғон туманидаги “X.S.” МЧЖга қфарашли савдо дўконида кирим ҳужжатлари бўлмаган “Komsar” МЧЖда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган умумий баҳоси 160 млн сўмлик жами 4 524 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туманидаги “F.M.” МЧЖга қарашли савдо дўконида “Komsar” МЧЖда ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган жами 316 дона алкоголь маҳсулоти савдога қўйилганлиги, шунингдек 704 дона қалбаки акциз маркалар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш), 186-1-модаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan