СИЁСАТ ХАБАРЛАР

АҚШ Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги операцияларини қўллаб-қувватламайди – Оқ уй

АҚШ Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги операцияларини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди

Унга кўра, 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужумига жавоб қайтарган Исроил ҳарбий вертолёти Ғарбий Соҳилдаги мусиқа фестивалида тинч аҳолини ҳам ўққа тутгани ҳақидаги хабарлар ҳали тасдиқланмаган. Шунингдек, у ҳудуддаги фаластинлик тинч аҳолининг зўравонликка учраётганини қабул қилиб бўлмаслигини айтган. 

«АҚШнинг асосий мақсадларидан бири гаровдагиларни озод қилишдир ва Вашингтон бу борада ишламоқда”, дейди Кирби.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил ҳукумати қуруқликдаги операцияни Ғазо жанубига йўналтириш ниятида. 

“Аввал айтганимдек, АҚШ бундай операцияларни қўллаб-қувватламайди”, деган у.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan