МУАММОЛАР ВИЛОЯТ МАРКАЗИДАН 270 КМ УЗОҚЛИКДА ЖОЙЛАШГАН МАҲАЛЛАЛАРДА УЙМА-УЙ ЮРИБ ЎРГАНИЛМОҚДА

Аҳолини қийнаётган муаммолар халқ ичига чуқур кириб борилгандагина яхши билинади. Давлат идораларининг бевосита биринчи раҳбарлари энг оғир, энг чекка ва энг олис ҳудудларга чиққан ҳолда, маҳаллама-маҳалла, қишлоқма-қишлоқ, кўчама-кўча, уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганаётгани ўз амалий самарасини бермоқда. Халқ билан бундай мулоқот нафақат мурожаатларни тинглаш, балки аҳолининг кундалик ҳаёти билан танишиш, масалаларни жойида бартараф этишга қаратилганлиги билан ҳам жуда аҳамиятли.


Ёлғон ваъдалар билан энди иш битмайди. Халқни рози қилишнинг йўли бу – мулоқот ва муаммоларнинг амалдаги ечимидир. Газ таъминоти ходимлари томонидан ҳам мамлакатимиз туманларида ана шу мақсадда, уйма-уй юриб муаммоларни ўрганиш ташкил этилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи оммавий сайёр қабулининг учинчи куни Сариосиё туманида бўлиб ўтмоқда.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларнинг муаммо ва таклифлари асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхан Худайбергенов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарёда оммавий қабуллари давом этмоқда.
Бугунги оммавий қабулларда Сариосиё ва Узун тумани фуқаролари ўзларининг маммолари юзасидан Президент Администрасияси вакиллари, ўттизга яқин вазирлик ва идоралар, шунингдек, ҳудудий секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишмоқда.

Қабуллар Сариосиё тумани «Шоҳжаҳон» маҳалласидаги Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт техникуми биносида бўлиб ўтди.
«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг суюлтирилган газ таъминоти масалалари бўйича ўринбосари Т.Турдиев, дастлаб вилоят марказидан 270 км узоқликда жойлашган Сангардаклик фуқаролар билан учрашиб, уларни қийнаётган соҳага оид муаммоларга ечим излади. Ушбу қишлоқда 1000 дан ортиқ газ истеъмолчилаари яшайди.


Шу билан бирга аҳолининг газ таъминоти бўйича муаммоларини ўрганиш чекка ва оғир ҳудудларда уйма-уй юриб, қиш мавсумида суюлтирилган газ баллонларини етказилиши ҳамда бошқа аниқланган муаммолар бартараф этилмоқда